Спорт | 15:05 / 21.05.2017
12368
1 дақиқада ўқилади

«Индикар»да авария. 370 км тезликда ҳаракатланаётган болид тўсиққа бориб урилди (видео)

38 ёшли автопойгачи Себастьен Бурдэ Indycar чемпионати доирасида Indy 500 пойгалари учун саралаш вақтида фалокатга дуч келди ва жиддий жароҳатланди. Айланишлардан бирида франциялик пойгачининг болиди трасса тўсиғига 370 километр тезликда бориб урилган ва ағдарилиб кетиб, ёнишни бошлаган.

Хабар қилинишича, Бурдэ бу ҳодисадан кейин ҳам ҳушини йўқотмаганди. Кейинчалик авария вақтида унинг суяклари синган, жумладан ўнг бел қисмида. Яқин вақтлар ичида автопойгачи жарроҳлик столига ётқизилади. Унинг тикланиш муддати аниқ айтилмаган.

Indy 500 — Шимолий Америкадаги энг машҳур пойгалар бўлиб, Индианаполисда 28 май куни ўтказилади. У дунёда доимий равишда ўтказиб келинадиган автопойгаларнинг энг қадимийсидир, 2017 йилда бу пойгалар 101-марта ўтказилади.

Мавзуга оид