Жаҳон | 22:19 / 21.05.2017
14622
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони қироли Эронни глобал террорчиликда айблади

Фото: AFP

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Эрон ҳукуматини глобал террорчилик "найзасининг учи" деб атади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

У бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ар-Риёдга ташрифи доирасидаги нутқида айтиб ўтди.

"Бизнинг Тангри, халқимиз ва бутун дунё олдидаги жавобгарлигимиз ёвузлик кучлари ва экстремизм қаерда бўлмасин, унга қарши курашишдан иборат", деб таъкидлаб ўтди қирол.

Қирол Салмон "Эрон тузуми ўзидан глобал террорчиликнинг найзаси учини акс эттиришини" очиқчасига айтди.

У, шунингдек, Саудия Арабистони террорчиликни молиялаштиришга ҳаракат қиладиган барчани аяб ўтирмаслигини таъкидлаб ўтди. 

"Биз террорчиликни исталган кўриниш ва шаклда молиялаштиришга ҳар қандай уринишга қонуннинг бутун қатъийлиги бўйича раҳм қилиб ўтирмаймиз", деб айтган қирол.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид