Эрон Трампга жавоб қайтарди
Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теҳронга нисбатан яқинда билдирган танқидий фикрларига жавоб қайтарди.
«Эронда бўлиб ўтган навбатдаги демократик сайловлардан сўнг Трамп Теҳронга босим кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу нима? Ташқи сиёсат талабими ёки Саудия Арабистонидан олинган 480 миллиард долларнинг таъсирими?», - дея ёзган Зариф.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ар-Риёдда чиқиш қилиб, Сурия режими раҳбари Башар Асад «даҳшатли ва хаёлга сиғдириш мушкул бўлган жиноятлар»ни қилаётгани, Эрон эса терроризмни глобал даражада қўллаб-қувватлаб, минтақада алғов-далғовлик келиб чиқишига туртки бераётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024