Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсонлар ўлимига энг кўп сабаб бўлувчи касаллик қайси?
Экспертлар ўлим сабабларига доир жаҳон статистикаси таҳлили натижалари билан бўлишишди. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, жаҳон аҳлининг учдан бир қисми ўлимига юрак-қон томир касалликлари сабаб бўлар экан. Мутахассисларнинг таъкидлашича, юқори даромадга эга мамлакатларда юрак-қон томир касалликлари натижасида ҳаётдан кўз юмувчилар сони камайиши тўхтаган, кам даромадли мамлакатларда эса кўрсаткичлар юқорилигича қолмоқда.
Тиббиёт ходимлари кузатувларига кўра, 1990-2015 йилларда юрак-қон томир касалликларидан ҳалок бўлувчиларнинг энг юқори кўрсаткичлари Шарқий Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Жанубий Америка, Океания ва Тропик Африка мамлакатларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткич - Япония, Андорра, Перу, Франция, Исроил ва Испанияда.
2015 йилда дунё миқёсида 400 миллиондан зиёд кишида юрак-қон томир касалликлари қайд этилган бўлса, шулардан 18 миллиони ҳаётдан кўз юмган. 1990-2010 йилларда юқори даромадли мамлакатларда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошиши туфайли ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада камайган. Бироқ кейинроқ кўрсаткичларнинг яхшиланиш суръати секинлашган.
Шифокорлар ёдга солишмоқда: юқори қон босими, тўғри овқатланмаслик, холестериннинг юқори даражада бўлиши, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли ва семизлик юрак-қон томир касалликлари хавфли омиллари ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:06 / 01.05.2025
Молиявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланди
14:22 / 05.02.2025
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 28.01.2025
Ҳиндистонда 17 киши номаълум касалликдан вафот этди
09:33 / 16.01.2025