Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Семизликдан энг кўп азият чекувчи кишилар қайси давлатларда яшаши маълум қилинди
“Семизлик” ташхиси қўйилган энг кўп инсонлар АҚШда яшайди – 15 ёшдан катта бўлган америкаликларнинг 38,2 фоизи ортиқча вазндан азият чекади, 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 45 фоиздан ошиб кетиши мумкин. Бундан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти тадқиқоти натижалари дарак бермоқда.
“Семизлик” ташхиси кўп учрайдиган яна бир давлат Мексика бўлиб, у ерда касаллик 32,4 фоиз кишиларда аниқланган, 2030 йилга келиб уларнинг миқдори 39 фоизга етиши мумкин.
Рўйхатнинг учинчи ўрнида – Янги Зеландия (30,7 фоиз), дейилади тадқиқотда.
Носоғлом вазн кўрсаткичларига эга энг кам кишилар эса Японияда истиқомат қилар экан – 3,7 фоиз.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
09:54 / 23.04.2025