Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея телевидениеси ракета учирилиши кадрларини намойиш этди
КХДР марказий телевидениеси Пхенан-Намдо вилоятининг Пукчхан тумани ғарбий қирғоғидан якшанба куни учирилган "Пуккисон-2" ракетаси тасвирланган видеони намойиш этди.
Видеоматериал мобил қурилма ҳаракатланишидан тортиб, то ракета парвозига тайёрликкача бўлган ҳолатни кўрсатади.
Япониялик мутахассисларнинг NHK телеканали эфирида маълум қилишича, совуқ учириш технологияси қўлланилган ҳамда ракета фақат қаттиқ ёқилғида ишлайди – бундан оқ рангдаги тутун дарак берган.
Бундан ташқари, ТВ Ернинг ракетада ўрнатилган камера ёрдамида олинган кадрларини кўрсатган. Япониялик мутахассислар фикрича, бу йирик маълумот ҳажмларини катта масофаларга етказиб бериш борасида технологиялар анча ривожланганини кўрсатади.
Бу "Пуккисон-2" ўрта масофадаги ракетасининг жорий йилнинг февралидан бери иккинчи марта учирилиши. У сув ости кемалар баллистик ракеталарининг модификацияланган нусхасидир.
Телевидение хабарида 14 май куни учирилган, суюқ ёқилғидаги "Хвасон-12" ракетасининг парвоз масофаси ҳам айтилган. Таъкидланишича, у “АҚШ Тинч океани қўмондонлиги бўлган Ҳавайи оролларигача етиб боради, бунда Аляскага ҳам зарба бериш имкони бўлади”.
Мутахассисларнинг фикрича, ракеталарни бир ҳафта ичида ҳам қаттиқ, ҳам суюқ ёқилғида учириш ракета техникаси имкониятларини кўрсатиб қўйишга бўлган интилишдир.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025