Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқаро ТАПҲ лойиҳасида иштирок этади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувида Ўзбекистоннинг Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (TAPI) газ қувури қурилиши лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирди.
20 май куни икки давлат раҳбарлари мазкур масалани Туркманистоннинг «Аваза» дам олиш масканида бўлиб ўтган олий даражадаги музокараларда муҳокама қилишди, деб хабар қилмоқда Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, ўзбек томонининг ТАПҲда иштирок этиши учун барча имкониятлар бор. «Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг йирик қўшма лойиҳаларда иштирок этишидан хурсанд бўламиз», – деган Туркманистон етакчиси.
У, шунингдек, улкан углеводород захираларига эга Туркманистон ва Ўзбекистон энергия йўналишларини диверсификация қилишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
ТАПҲ газ қувури йилига 33 млрд куб метр газни ўтказа олади. Умумий узунлиги 1814 кмни ташкил этувчи газ қувури Туркманистоннинг жанубидаги Галкиниш газ конидан Ҳиндистоннинг Фозилка шаҳригача боради.
Айни вақтда, Туркманистон ўз маблағлари ҳисобидан мазкур лойиҳанинг Афғонистонгача бўлган 214 км.лик масофасини ўз ҳудудида барпо қилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
14:25 / 08.05.2025