Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Uzcard рақобатчиси пайдо бўлади
Ўзбекистонда универсал банклараро чакана тўлов тизими GlobUzCard яратилмоқда.
Тизим Марказий банк бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги қарори билан ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳужжатни 2017 йил 15 май куни тасдиқлади.
Марказий банк қарорида айтилишича, янги тизим халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда “Ягона халқаро процессинг маркази” қўшма корхонаси ташкил этилади. Корхона GlobUz процессинг маркази функциясини бажаради.
GlobUzCard Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқа халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ўрнатади. Бу чет элда GlobUz банк карталаридан ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий банклар карталаридан чет эл валютасида амалиётлар ўтказиш имконини яратади.
Мавзуга оид
14:35 / 08.05.2025
Москвада яшовчилар банклар, дўконлар ва таксилар ишида узилишларга дуч келмоқда
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
20:38 / 24.04.2025
Қайси тўловларни тўлиқ нақдсиз шаклга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
23:00 / 05.03.2025