Жамият | 23:34 / 23.05.2017
7856
1 дақиқада ўқилади

Видео: Велосипедчи пойгани қутқарилган мушук боласи билан давом эттирди

Фото: Facebook/Viitor Fonseca

Бразилиялик велопойгачи Виктор Фонсека ўқув машқи давомида йўл чеккасида ёлғиз мушук боласини кўриб қолди. Спортчи жониворга раҳми келиб, уни кийимига жойлаб, йўлини давом эттирди. Metro нашри шу ҳақида хабар берди

Қутқарилган мушук боласи Викторга нисбатан салбий муносабатда бўлмади. Аксинча, у йўл давомида рўй бераётган воқеаларга қизиқиш билан қараб, вақти-вақти билан ҳатто велосипедчига эркаланиб қўйди. 

Спортчи ушбу қизиқарли видеони 15 май куни ўзининг Facebook'даги саҳифасига жойлади. Ўтган кунлар давомида видео миллионлаб фойдаланувчилар томонидан кўрилди. 

Манбага кўра, спортчи машқларни тугатгач, мушукчани янги эгалари қўлига топширган.

Мавзуга оид