Ўзбекистон | 14:37 / 25.05.2017
35654
1 дақиқада ўқилади

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига раҳбар тайинланди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Президентининг 11 майдаги фармони билан ташкил этилган Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига раис тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати фармонида маълум қилинган.

Унга кўра, Бакиров Низомиддин Жалилович Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. 

Бунгача Низомиддин Бакиров Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Президент фармони билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этилди

Мавзуга оид