Жамият | 00:13 / 26.05.2017
20277
3 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда

Лондонда Европанинг энг йирик гуллар фестивалларидан бири – Челсидаги гуллар  кўргазмаси "Chelsea Flower Show" бўлиб ўтмоқда. Жорий йилда бу ерда шов-шувли шоулар одатдаги 12 тадан камроқ – 8 та бўлади. Бироқ ушбу камчиликни иссиқхоналар, ҳайкаллар ва боғдорчилик билан боғлиқ бошқа буюмларни сотувчи компаниялар қоплайдилар. 

Челсидаги баъзи савдо стендлари ҳаттоки экспозициялардан бири деб янглиш қабул қилиниши мумкин. Кўргазмага ташриф буюрувчилар бу ерда ўз боғлари учун ғоялар оладилар, чунки олий сифатдаги ўсимликларни экиш схемаларини ҳар куни ҳам кўриш имкони бўлавермайди. 

 Dylan Martinez/REUTERS

Челсидаги гуллар шоуси турли жанрда яратилган боғлар намойиш қилинган турли ҳудудлардан иборат: улар орасида сайр қилиб, ландшафт дизайнерлари санъат асарларини яратиш учун табиат инъомларидан моҳирона фойдаланишларини кўриш ва ўз боғи учун ғоялар олиш мумкин. Жорий йилда мох, бинафшаранг ва мовий люпинлар (ўтсимон ўсимлик), қарағайлар ва тувакда ўсувчи ўсимликлар тренддадир. Майдони бўйича 2 та футбол майдонини эслатувчи 12 минг квадрат метрлик Катта павильонда кўргазма ташкилотчилари бутун дунёдан 500 дан кўпроқ яшил экспонатни жойлаштирганлар. 

Кўргазма 100 йилдан кўпроқ тарихга эга. 2005 йилдан бошлаб унинг давомийлиги 4 кундан 5 кунгача узайтирилган. Шоу телевидение орқали кенг ёритилади, ташриф бюурувчилар орасида Буюк Британия қироллик уйи аъзоларини, машҳур одамларни учратиш мумкин.

Neil Hall/REUTERS

Кўргазмада, шунингдек, дунёнинг етакчи дизайнерлари, боғбонлари ва флористлари орасида танлов ўтказилади. Танлов шаҳар боғлари, томлардаги боғлар, қишлоқ жойларидаги боғлар, сув ҳавзалари каби бир неча йўналишлар бўйича ўтказилади. Челси гуллар кўргазмаси аниқ ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. 

 Julian Simmonds/Pool/REUTERS
Neil Hall/REUTERS
Ben Stansall/Pool/REUTERS
Neil Hall/REUTERS
Dylan Martinez/REUTERS
Neil Hall/REUTERS
Dylan Martinez/REUTERS
Dylan Martinez/REUTERS
Neil Hall/REUTERS
Neil Hall/REUTERS
Dylan Martinez/REUTERS

Мавзуга оид