Фан-техника | 20:00 / 26.05.2017
7449
1 дақиқада ўқилади

Juno зонди Юпитер "мусиқаси"ни ёзиб олди

Фото : J.E.P. Connerney et al., Science (2017)

Juno зонди Юпитер магнит майдони ва қуёш шамолининг ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган "мусиқа"ни ёзиб олди. Бу ҳақида РИА "Новости" NASA брифингида тақдим этилган маълумотларга асосланиб, хабар берди. Бундан ташқари, зонд Юпитер ҳалқаларининг илк суратларига эга бўлди. 

"Бу суратлар Юпитер ҳалқаларининг "ичидан" олинган  биринчи суратлар ҳисобланади. Ушбу суратдаги икки энг ёрқин нуқта - Ориона юлдузлар туркумидаги Бетельгейзе ва Беллатрикс юлдузлари", - дейди Пасадендаги NASA реактив ҳаракати лабараториясидан Хайди Бекер.

Аудиоёзув сайёранинг магнит майдони ва қуёш шамоли заррачаларининг ўзаро таъсирини кузатиш давомида плазма детектори ёрдамида ёзиб олинган.

Манбага кўра, ушбу аудио Apple Music каталогига қўшилади. 

Мавзуга оид