Light | 18:07 / 26.05.2017
48007
2 дақиқада ўқилади

Организмни тозалашга ёрдам берувчи маҳсулотлар номи маълум қилинди

Фото: Fotolia

Америкалик олимлар қандай маҳсулотлар организмни тозалашга ёрдам беришини маълум қилишди. Мутахассислар фикрича, инсон организми ҳар куни катта миқдордаги егуликни қайта ишловчи ўзига хос фильтр ҳисобланади. "Ортодокс" тиббий порталида таъкидланишича, зарарли моддаларнинг аксарияти "фильтр"ни ифлослантиради, шу боис организмга тозаланишга ёрдам берувчи маҳсулотлар рўйхати тақдим этилди.

Саримсоқ - ана шундай маҳсулотлардан бири. У биологик фаол селен ва олтингугурт секрециясини ошириш хусусиятига эга - бу  детоксикация жараёни (токсинларнинг организмдан йўқолиши) учун энг муҳим икки компонент ҳисобланади.

Ундан кейинги ўринда - кўкатлар. Петрушка, исмалоқ ва укроп овқат ҳазм қилиш тизимини тозалашни яхши уддалайди. Уларда зарарли бактерияларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи хлорофил мавжуд.

Рўйхатда шунингдек цитрус мевалар ҳам қайд этилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тонгни янги тайёрланган цитрус мева шарбати билан бошлаш керак, шунда организмингиз сиздан миннатдор бўлади. Цитрусларда кўп бўлган С витамини олимлар томонидан детоксикацияда қатнашувчи энг муҳим элементлардан бири сифатида тан олинган.

Бундан ташқари, пиёз, брокколи, брюссел карами, спаржа, лавлаги ва сабзи ҳам организмни тозалашда ёрдам беради.

Агар рационингизда шу маҳсулотлар бўлса, ошқозон-ичак тракти соат каби ишлайди. Денгиз ўсимликлари жуда ноёб элементлар - спирулин ва хлорелга бой бўлади. Бу элементларни оддий озиқ-овқат маҳсулотларида топишнинг деярли иложи йўқ. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, денгиз карами ва бошқа сувости ўсимликлари энг яхши "тозаловчи" воситалардан биридир.

Шунингдек шифокорлар зайтун ёғи, қовоқ ва кунгабоқар писталари, ёнғоқлар, авокадо истеъмол қилишни ва кўк чой ичишни тавсия қилишади.

Мавзуга оид