Спорт | 15:48 / 27.05.2017
13185
2 дақиқада ўқилади

Шерзод Қудратхўжаев кураш халқаро ассоциациясининг вице–президенти бўлди

Жорий йилнинг 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади.

Дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 150 нафардан зиёд спортчилар ва меҳмонлар кураш ватанига ташриф буюришди.

Халқаро турнир олдидан Кураш Халқаро Ассоциациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда барча қитъавий Конфедерациялар Президентлари ва 46 давлат федерациялари Президентлари ва вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидан Курашни дунё миқёсида янги ривожлантириш босқичига олиб чиқиш, 2028 йилдаги Олимпия ўйинлари Дастуридан расмий ўрин олиш масалалари муҳокама этилди.

Конгрессда ташкилий масалалар ҳам кўрилиб, унга кўра Кураш Халқаро Ассоциациясида бошқарув тизимида асосчи раис лавозими таъсис этилиб, бу лавозимга замонавий кураш асосчиси, Кураш Халқаро Ассоциациясига 16 йил давомида президентлик қилган Комил Юсупов номзоди бир овоздан сайланди.

Ассоциация вице–Президенти лавозимига таниқли сиёсатшунос, Халқаро Пресс клуби Раиси Шерзод Қудратхўжаев сайланди.

Мавзуга оид