Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
2017 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 10 ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Виталий Фен Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. В.Фен 1995-2013 йиллари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Муваққат ишлари вакили, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Элчиси сифатида ишлаган.
Шунингдек, Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. Ф.Арзиев илгари Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
19:02 / 22.05.2025