Жамият | 09:26 / 28.05.2017
14669
1 дақиқада ўқилади
Коинотда N6946-BH1 юлдузи йўқолиб қолди
Фалакдаги N6946-BH1 юлдузи кўринмай қолди. Бу ҳақда NASA агентлиги маълум қилди.
Америкалик астрономлар бир неча йил давомида юлдузни кузатиб борганлар ва у ўта янги юлдуз сифатида портлайди, деб ишониб келганлар. Бироқ юлдузнинг йўқолиб қолиши олимларни ўйлантириб қўйди. Улар юлдуз билан нима содир бўлгани ҳақида бош қотира кетишди.
Юлдуз йўқолишининг ҳақиқатга энг яқин тахмини гравитацион коллапс – юлдузнинг қора туйнукка айланиши ҳисобланади.
NASA сайтида айтилишича, юлдуз Ердан 22 млн ёруғлик йили узоқлигида NGC 6946 спирал галактикасида жойлашган бўлган. Бу юлдуз Қуёшдан 25 марта оғирроқ ҳисобланган.