Жаҳон | 09:48 / 28.05.2017
14701
1 дақиқада ўқилади

КХДР янги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказди

Фото: Yonhap News

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг муваффақиятли синовдан ўтказилишини кузатди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди. 

"Бу имкониятлари синчковлик билан текширилган қурол-аслаҳа тизими бутун мамлакатни ўрмон каби қоплаши ва рақибларнинг ҳавода ҳукмронлиги ҳақидаги хаёлларини йўқ қилиш учун оммавий равишда ишлаб чиқарилиши керак", деб айтган Шимолий Корея раҳбари. 

Ким Чен Ин ўтган йил тизимда аниқланган носозликлар тўлиқ енгиб ўтилганини таъкидлаб ўтган. 

Мавзуга оид