Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорлар маъмурияти қандай ҳолатда жавобгарликка тортилади?
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжатда бозорлар ва уларнинг филиаллари, шунингдек илгари умумий рўйхатда келтирилган савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари даромадлари манбалари белгилаб қўйилди.
Бозорлар ва савдо комплексларини бошқариш тартиби тўғрисидаги нормаларга ҳам тузатишлар киритилди. Хусусан, Низомга сотувчилар, бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари киритилди.
Маъмуриятнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ўрнатилган савдо қоидалари талабларини бажармаслик, бозорлар ва савдо комплексларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя этмаслик, жумладан ходимлар томонидан уларга риоя қилиниши лозим даражада назорат қилинмаганлиги учун жавобгарлиги ҳақида алоҳида айтиб ўтилган.
Шунингдек, улар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирмаганлик учун ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномасиз жисмоний шахсларга стационар савдо шохобчаларини тақдим этганлик учун жавобгарликка тортилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025