Спорт | 09:59 / 29.05.2017
12703
1 дақиқада ўқилади
Видео: Автопойгачи жуда жиддий тўқнашувдан сўнг мўъжиза туфайли омон қолди
Chip Ganassi Racing жамоаси вакили бўлган янги зеландиялик спортчи Скотт Диксон "Индианаполиснинг 500 мили" пойгасида жиддий фалокатга учради.
Ҳодисага Диксоннинг бурилишдан чиқишда бошқарувни йўқотган бошқа бир пойгачи билан тўқнашуви сабаб бўлган. Тўқнашувдан сўнг янги зеландияликнинг болиди ҳавога кўтарилди, ҳамда шундан сўнг трасса тўсиғига бориб урилиб, бир неча бор тўнтарилиб кетган.
The Mirror’нинг хабар қилишича, авария қатнашчилари пилотни шундай ҳолатлардан ҳимоя қилиб турувчи кокпитлар туфайли жароҳат олишмаган.
"Индианаполиснинг 500 мили" пойгасида "Хонда"да қатнашган япониялик Такума Сато ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11:13 / 21.11.2022
Тўрт карра жаҳон чемпиони Себастян Феттел «Формула-1»даги фаолиятини якунлади
13:32 / 08.09.2022
Бухорода биринчи Bukhara night race халқаро пойга турнири ўтказилади
07:25 / 12.04.2022