Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилья-Эпекуэн - «Аргентинадаги Атлантида» (фотожамланма)
1985 йилда Аргентинанинг Буэнос-Айрес вилоятидаги Вилья-Эпекуэн қишлоғи маҳаллий кўлдаги тўғоннинг бузилиши сабаб сув остига ғарқ бўла бошлади. Кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди, ҳамда қишлоқ ўн йил давомида 10 метрлик чуқурликка тушиб кетди.
2000-йиллар бошида сув даражаси аста-секинлик билан туша бошлади, ҳамда унинг остидан бинолар, ярим вайрон ҳолда бўлган қабристонлар, ер билан яксон бўлган йўл устунлари ва дарахтлар кўрина бошлади.
2009 йилда Вилья-Эпекуэнга бу ерда яшаган Пабло Новак қайтиб келди, у ҳозирда қишлоқнинг ягона фуқаросидир. 2013 йилда эса унга бағишланган “Пабол қишлоғи” қисқа метражли фильми Сиднейдаги кинофестивалда тақдим этилди.
Вилья-Эпекуэн велобайкерлар, профессионал фотосуратчилар ва қишлоқ харобаларини суратга олувчи оддий сайёҳлар орасида жуда машҳур.
















Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025