Ўзбекистон | 23:32 / 31.05.2017
6802
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси қабул қилинди
2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россияга давлат ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама шартномаларни амалга ошириш жараёни ҳамда Ўзбекистон-Россия кун тартибининг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашган эди.
Мавзуга оид
10:30 / 24.10.2024
РФ ТИВ идора ресурсларига кенг кўламли DDoS-ҳужум ҳақида хабар берди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
22:14 / 17.07.2024
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
21:33 / 19.06.2024