Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИД жангарилари режалаштирган қатор терактларнинг олди олинди
Афғонистон хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан мамлакат шарқидаги Нангархор вилоятида режалаштирилган қатор терактлар сериясининг олдини олишди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берган.
Вилоят губернаторининг хабар беришича, жангарилар худкуш террорчилар ёрдамида ҳукумат муассасалари, шунингдек, Жалолобод шаҳридаги хавфсизлик кучларига ҳужум қилишни режалаштирган.
Аввалроқ Афғонистон махсус хизматлари Нангархор вилоятида пайшанба куни олти нафар худкуш террорчини қўлга олгани хабар қилинганди.
Кобулда эса кучли портлаш чоршанба куни эрталаб президентлик саройи ва хорижий элчихоналар биноларидан унча узоқ бўлмаган ерда рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, 600 нафар инсон жабрланди. ИШИД террорчилик гуруҳи портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025