Жаҳон | 11:30 / 02.06.2017
8685
1 дақиқада ўқилади

Филиппин пойтахтидаги ҳодиса туфайли 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги меҳмонхонада рўй берган отишма ва ёнғиндан кейин ўт ўчирувчилар ҳудуддан 34 кишининг жасадини топишди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, қурбонларнинг аксари бўғилишдан ҳалок бўлишган.

Ҳодиса 1 июнь оқшомидаги меҳмонхона казиносида рўй берган. Талончилик қилиш мақсадидаги қуролланган шахс аввал ўт очган, кейин ҳаётига суиқасд қилган.

Мавзуга оид