Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик рассом Трамп ва Путинни чорасиз қочқинлар кўринишида тасвирлади
Дубайдаги Айам галереясида суриялик рассом Абдуллоҳ Ал-Умарийнинг "Заифлик" номли кўргазмаси очилди. Кўргазмада рассомнинг жаҳон етакчиларининг уруш туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган қочқинлар кўринишидаги суратлари намойиш қилинмоқда. Бу ҳақда галерея сайтида маълум қилинди.
Суратларда қочқинлар кўринишида Дональд Трамп, Владимир Путин, Башар Асад, Ким Чен Ин, Борис Жонсон, Тереза Мэй, Николя Саркози, Франсуа Олланд, Дэвид Кэмерон, Барак Обама, Ангела Меркель каби сиёсатчиларни кўриш мумкин.
Рассомнинг ўзи Суриядан уруш туфайли қочишга мажбур бўлган. У айни вақтда Бельгияда яшайди. У суратлари орқали жаҳон етакчилари ҳам "заиф" эканликларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Унинг суратларида жаҳоннинг кучлилари гадойлар, қочқинлар ва бошпанасиз одамлар кўринишида тасвирланган.
У суратларидан бирида ўзини қочқинлар кўринишидаги жаҳон етакчилари билан бирга овқат учун навбатда турган алфозда тасвирлаган.
Кўргазманинг матбуот баёнотида рассом бу суратларни сиёсатчилар устидан кулиш ёки уларни фош қилиш мақсадида яратмагани айтилган. У шунчаки уларни ҳокимият элементларисиз: костюмсиз, орқаларида ҳилпираб турувчи байроқларсиз тасвирлашга ҳаракат қилган. Улар бундай алфозда анча инсонийроқ кўринишади.
"Мен бу сиёсатчилардан ҳокимиятни ўзим учун ёки дардимни юпатиш учун эмас, уларга инсонийликни қайтариш учун тортиб олишни истайман", деб айтган рассомнинг ўзи.
Мавзуга оид
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
09:38 / 26.04.2025