Спорт | 08:00 / 04.06.2017
19877
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус»нинг 200га яқин мухлиси ЕЧЛ финали вақтида жабрланди (видео)

Италиянинг "Ювентус" клубининг бир неча мухлислари Туринда Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилиш вақтида жабрланишди. Бу ҳақда AFP портали хабар бермоқда. 

3 июнда "Ювентус" Кардиффда ўтган Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг "Реал" клубига 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Юве"нинг 20 мингга яқин мухлиси Туриндаги Сан-Карло майдонига учрашувни томоша қилгани тўпланганди. Томоша вақтида номаълум кимса петардани портлатиши оқибатида одамлар орасида саросима бошланган. Портал маълумотларига кўра, юзага келган тиқилинч оқибатида 3 ёшли бола йўқолиб қолган. 

"Реал" Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки мавсум ғолиб бўлган илк жамоага айланди. "Ювентус" эса Европанинг клубларо бош мусобақаси финалида 7 маротаба мағлуб бўлди ва бу ўзига хос антирекорд ҳисобланади.

Мавзуга оид