Жаҳон | 12:29 / 05.06.2017
35557
1 дақиқада ўқилади
Қатар дипломатик алоқалар узилишига ўз муносабатини билдирди
Қатарнинг фикрича, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва БААнинг Доҳа билан дипломатик алоқаларни узиш борасидаги қарори тўғри эмас. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотида айтилади.
«Доҳа алоқаларни узиш ҳақидаги қарордан афсусда ва бу чорани асосланмаган фикрларга таянган ҳамда тўғри эмас, деб ҳисоблайди» - дея Қатар дипломатик идораси баёнотидан иқтибос келтирган Al Mayadeen телеканали.
Шунингдек, ТИВда таъкидлашларича, ушбу чоралар амирлик аҳолиси ҳаётига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Аввалроқ Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср ва БАА Қатар билан дипломатик муносабатларни узганликлари ҳақида маълум қилишди.