Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ҳарбийлари АҚШ авиаташувчиларига ҳаводан зарбалар беришни машқ қилди
КХДР ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар парвозларни назоратдан ўтказди. Унда Америка авиаташувчи кемаларига ҳаводан зарбалар бериш кўникмаларини шакллантириш мақсад қилинган, деб хабар қилмоқда КМТА.
Машғулотларни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин назоратида ташкил этилган.
Корея халқ армияси ҲҲК қўмондони Ким Гван Хёк сўзларига кўра, ушбу кўрик стал «кўрсатма бўлган тақдирда бир зарба билан душман нишонларини, шу жумладан рақиб авиаташучиларини» йўқ қилиш бўйича «зарур синов бўлди».
Қўмондоннинг қайд этишича, машғулот, шунингдек, «ватанни бирлаштириш учун курашни якунлашда армияни бутунлай руҳлантириши керак».
Ким Чен Ин ҳарбий авиация парвозларидан кўнгли тўлган ва республика ҲҲК жанговар тайёрлигини мустаҳкамлашга кўрсатма берди, деб қайд этади КМТА.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025