Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти толибларга муроса учун сўнгги имкон берди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Кобул жараёни" халқаро конференциясида "Толибон" радикал ҳаракати жангариларига муроса учун сўнгги имкон бераётганини айтди. Бу ҳақида AFP агентлигида хабар берилди.
"Биз тинчлик имконини тақдим этамиз, лекин бу таклиф вақт жиҳатидан чекланган. Бу сўнгги имкон, ундан фойдаланинг ёки унинг асоратларига тайёргарлик кўраверинг", - деди президент.
Ўтган йилнинг кузида Қатарда "Толибон" ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати вакилларининг музокаралари ўтказилган эди. Уларнинг асосий мавзуси тинчликни қарор топтириш жараёни бўлган, лекин томонлар кун тартибининг бирорта пункти бўйича келиша олишмаган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025