Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар беш метрли тимсоҳни боғлаб қўйиб, ҳукуматга топширишди (видео)
Шри-Ланкадаги Акуресс шаҳри аҳолиси 4,5 метрли узунликка эга тимсоҳни боғлаб қўйиб, ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий департаментига топширишди. Рўй берган ҳолат тасвирланган видеоёзув Hiru News янгиликлар порталининг YouTube’даги каналида 5 июнь куни эълон қилинди. Икки кун ичида ролик 24 минг маротаба кўрилган.
Hiru News’нинг таъкидлашича, йиртқич ҳайвонни маҳаллий қишлоқ фуқароларидан бири пайқаган ҳамда у бу ҳақда ҳамқишлоқларини хабардор этган. Тимсоҳ топширилган департамент ходимлари уни табиат қўйнига қўйиб юборишлари керак эди.
Мавзуга оид
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
19:28 / 07.04.2025
Хитой суди юзлаб тирик тимсоҳларни онлайн аукционга қўйди
13:36 / 24.03.2025