Жаҳон | 11:14 / 07.06.2017
82962
1 дақиқада ўқилади
Россия ва АҚШ урушида “ҳеч ким тирик қолмасди” – Путин
Россия президенти Владимир Путин режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида маълум қилишича, Россия ва АҚШ ўртасидаги очиқ қарама-қаршиликда “ҳеч ким тирик қолмасди”. Showtime телеканали YouTube’да интервьюдан бир қисмни эълон қилган.
"Қайноқ” урушда АҚШ етакчилик қилган бўлармиди?", - дея сўраган Стоун. “Ўйлашимча, ҳеч ким тирик қолмасди", - дея жавоб берган Путин.
Шунингдек, РФ президентининг маълум қилишича, Россия-Америка муносабатларида ўзгариш бўлишига умидини йўқотаётгани йўқ.
Стоуннинг АҚШ билан муносабатлар Дональд Трамп сайланганидан сўнг яхшиланиши мумкинми, деган саволга эса, Путин шундай жавоб қайтарди: "Умид ҳар доим бор. Бизни қабристонга олиб бормагунларига қадар".