Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу: Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини кучайтиради
Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини янги қурол-аслаҳалар билан кучайтиради. Шу билан Афғонистондаги террорчилик фаоллигининг Марказий Осиё минтақасига кўчишига тўсқинлик қилиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
«Россия мудофаа вазирлиги террорчилик фаоллигини Афғонистондан Марказий Осиё минтақасига кўчишининг олдини олиш учун барча чораларни кўради. Шу мақсадда, Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларимиз жанговар тайёрлигини кучайтирамиз. Уларни замонавий қуроллар ва ҳарбий техника билан таъминлаймиз», — деган Шойгу ШҲТ мамлакатлари мудофаа вазирларининг Остонада бўлиб ўтган йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, Россия, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг қуролли кучларига ёрдам беради.
Аввалроқ, Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини «Ураган» ракета тизимлари билан жиҳозлагани ҳақида хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025