Террорчиларнинг Теҳрон парламентига ҳужуми видеоси пайдо бўлди
Ливаннинг Al Mayadeen телеканали ИШИД террорчиларининг Эрон пойтахти Теҳрондаги парламент биносига ҳужуми тасвирланган видеони эълон қилди.
Видео парламент ичида ўрнатилган камералар орқали ёзилган. Унда кишилар ваҳимада ўз ўрниларидан қўзғалиб, чиқиш томонга қараб югуришлари, улардан баъзиларининг йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Видеода товуш йўқ.
Шундан сўнг хонада қуролланган кишилар пайдо бўлди – ниқобсиз уч эркак залга бирин-кетин кириб келган. Видеога кўра, улар ўт очишган – бир неча киши полда ҳаракатсиз ётганини кўриш мумкин.
Чоршанба, 7 июнь куни Теҳронда бирданига иккита теракт юз берди. Тўрт нафар шахс парламент биносига ҳужум қилишди. Улардан бири ўзини портлатган бўлса, уч нафари ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кучлари томонидан йўқ қилинди.
Ярим соатдан сўнг имом Хомейни мақбарасига ҳужум уюштирилди. Ҳужумда уч нафар террорчи иштирок этди – эркак мақбарага ташриф буюрганларга қарата ўт очиб, бир неча кишини яралади, шундан сўнг махсус хизматлар томонидан йўқ қилинди. Кейин худкуш аёл киши портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Ҳужумнинг учинчи иштирокчиси қўлга олинди, бироқ у ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса жойидан портламай қолган қурилма топилди.
Ушбу икки ҳужум вақтида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 16 кишини ташкил этди. Террорчилар ҳужумидан яна 43 инсон жабрланди. ИШИД террорчилик ташкилоти терактлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
14:26
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
09:26 / 06.11.2024