Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан 5 ой давомида 22 млрд доллар олиб чиқиб кетилди
Жорий йилнинг январидан майигача Россиядан 22,4 млрд доллар олиб чиқиб кетилди. 2016 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 10,3 млрд долларни ташкил қилган. Бундан Россия марказий банки сайтида жойлаштирилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.
"Капиталнинг олиб чиқиб кетилиши борасида ўтган йилга нисбатан банк секторининг хорижий активларни жойлаштириш ва ташқи қарзларни узиш операциялари етакчилик қилди. Қолган секторлар иқтисодиётга маблағлар жалб қилиб, аксинча, капиталнинг соф киришини таъминлади", деб айтилди банкда.
2017 йил январь-майида Россиянинг жорий операциялари ҳисоби ижобий сальдоси 27 млрд долларни ташкил қилган. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 1,7 баробарга ошган.
2016 йилда Россиядан капиталнинг соф олиб чиқилиши 2015 йилга нисбатан 4 маротабага камайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилганди. 2015 йилда марказий банк капиталнинг соф олиб чиқилишини 57,5 млрд долларга баҳолаганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025