Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашиналарни тунаб юрган ўғрилар қўлга олинди
Исмоил Шарипов «Дамас» автомашинасини Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасига қолдириб бамайлихотир уйига кириб ухлайди. Эрталаб туриб қараса, не кўз билан кўрсинки автомашинанинг орқа йўловчи эшигининг ойнаси очиқ, унинг ичида бўлган қимматбаҳо буюмлари ўғирлаб кетилган. Ҳолатдан эсанкираб қолган Исмоил Шарипов тезда Бухоро шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилишга шошилади, деб хабар берди Кун.uz’га Бухоро ИИБ матбуот хизмати.
Дадажон Очилов ҳам ўша тунда ўзига тегишли бўлган «Дамас» ни 40-уй олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида жабрланиб қолганлардан.
Ҳар иккала жабрланувчиларнинг аризалари юзасидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида Т.Фароғий кўчаси 24-уйда яшовчи, 1992 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган Машков Виталий Вадимович ўзига ўхшаган тайинли касб корга эга бўлмаган, 1976 йилда туғилган Зубанков Владимир Ивановичлар ўзаро жиноий тил бириктириб, спиртли ичимлик ичган маст ҳолатда ушбу ўғрилик жиноятларини содир этганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан В.Машков ва В.Зубанковларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025