Эронда махсус амалиёт натижасида террорчилар гуруҳи қўлга олинди

Эрон полицияси бошлиғи Ҳусайн Ашторийнинг хабар беришича, Теҳрон яқинида бугун ўтказилган махсус амалиёт натижасида террорчилар гуруҳи аниқланди. Бу ҳақда IRNA агентлиги маълум қилган. Унинг таъкидлашича, амалиёт полиция ва ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кучлари билан биргаликда ўтказилди. Шунингдек, «Басиж» халқ милицияси вакиллари ҳам қатнашди.
Агентлик маълумотларига кўра, етти киши қўлга олинган. Амалиёт Теҳронга қўшни бўлган Алборз вилоятининг Фордис туманида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Теҳронда деярли бир вақтнинг ўзида иккита террорчилик хуружи юз берди. Тўрт киши Эрон парламенти биносида ўт очишган бўлса, кейин Ислом Республикаси асосчисининг мақбарасига ҳужум уюштирилди. Терактлар учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид

00:11
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади

09:49 / 10.04.2025
Трамп: Исроил Эронга қўшма зарба беришда етакчи бўлади

08:15 / 09.04.2025
Эрон ва АҚШ ядровий дастур бўйича музокаралар бошлашга келишиб олди

17:55 / 08.04.2025