Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Читада почтачи манзил бўйича етказмаган тонналаб мактублар топилди
Россиянинг Чита шаҳрида полициячилар почта ходими синглиси уйини тинтув қилиш вақтида манзил бўйича етказилмаган 2 тонна мактубни аниқлашди. Бу ҳақда Байкалорти ўлкаси ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
"Читада жиноий иш бўйича гумонланувчи уйи тинтув қилинганда полициячилар манзил бўйича етказилмаган 2 тонна мактубни аниқлашди", деб маълум қилинган хабарда.
Таъкидланишича, тинтув ўтказилган уй эгасининг синглиси почта бўлимида ишлайди. Тергов нима учун почтачи мактубларни, жумладан суд ёзишмаларини манзил бўйича етказиш ўрнига синглисиникида сақлаганини аниқлаштирмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий иш очилган. Материаллар суд ижрочилари хизматига жўнатилган.
Мавзуга оид
16:07 / 27.04.2025
«Титаник» йўловчиси ёзган мактуб 300 минг фунтга сотилди
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
16:00 / 16.10.2024
Чита суди аёлни пичоқлаган вагнерчини урушга қўйиб юборди
13:50 / 03.10.2024