Спорт | 07:22 / 11.06.2017
50550
1 дақиқада ўқилади

Британия матбуоти: Криштиану Роналду эгизак фарзандли бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду эгизак фарзандли бўлди. Эгизаклар – Маттео исмли ўғил ва Ева исмли қиз 8 июнда туғилишган. Бу ҳақда Португалиянинг SIC телеканалига иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Машҳур футболчи иккинчи бор ота бўлмоқда, унинг 6 ёшли Кичик Криштиану Роналду исмли ўғли бор. Роналдунинг эгизак фарзандлари ҳам биринчи фарзанди каби суррогат онадан дунёга келдилар.

Эгизаклар туғилгани ҳақидаги маълумот Роналдунинг ўзи томондан ҳам, унинг вакиллари томондан ҳам расман тасдиқланмади.

Март ойида АҚШда яшовчи суррогат она ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида эканлиги ва яқин орада футболчи учун эгизаклар туғиб бериши маълум қилинганди. Футболчига яқин манба эгизаклар туғилгач Роналдунинг Мадрид яқинидаги вилласига олиб келинишларини маълум қилганди.    

Мавзуга оид