Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг қиммат футболчилари маълум қилинди, Роналду кучли ўнликда ҳам йўқ
«Барселона» футбол жамоаси ва Бразилия термаси ҳужумчиси Неймар CIES Football Observatory тадқиқот маркази талқинига кўра, дунёдаги энг қиммат ўйинчиси, деб тан олинди. Унинг қиймати 210,7 млн еврога баҳоланди. Марказ расмий сайтининг хабар беришича, рейтинг ўйинчилар натижалари, иш берувчилар, халқаро мақом, шартнома, ёш ва футболчиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб тузилган.
Ушбу рўйхатнинг иккинчи ўрнида «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Делле Алли (155,1 млн евро), учинчи поғонада эса – ушбу жамоа ҳужумчиси Ҳарри Кейн (153,6 млн евро) қайд этилди. «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси тўртинчи ўриндан жой олган бўлса (151,7 млн евро), «Реал» форварди Криштиану Роналду фақатгина 11-поғонани эгаллади (112,4 млн евро).
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
09:54 / 23.04.2025