Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур рақамли долларни муомалага киритди
Сингапур валюта бошқармаси қатор банклар ва блокчейнкомпаниялар билан ҳамкорликда Сингапур долларини токенлаштириш ёки уни Ethereum блокчейнига ўтказиш тажрибасининг илк босқичини бошлади. Бу ҳақда CoinJournal нашри хабар бермоқда. Ubin деб номланган лойиҳа, ташкилот ҳисоботига кўра, блокчейн технологияси имкониятларини аниқлаш мақсадида ўтказилган. Тахминларга кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқариладиган рақамли токенлар замонавий тўлов тизимларига қарши самарали ва оддий муқобил бўлиши мумкин.
Валюта бошқармасига кўра, лойиҳага MQ-мижозлари ёки Сингапур банклараро электрон тўлов тизими MEPS (MAS Electronic Payment System), Ethereum платформаси базасидаги Quorum блокчейни орқали ўтувчи банк процесслари, клиринг тузилмалари каби мавжуд тизимлар интеграциялашади. Натижада сезиларли устунликлар аниқланган.
«Токенлаштириш тўловларни амалга оширишда вақтни тежайди ва бошқа молиявий хизматлар смарадорлигини оширади. Бундан ташқари, учинчи томон иштироки камайтирилгани сабабли айрим ҳолатларда гаров талабларини камайтириш мумкин бўлади», — дейилади ҳисоботда.
Ubin лойиҳаси 2016 йил ноябрь ойида R3 компанияси, бир нечта халқаро банклар консорциуми, хусусан, Bank of America, Merrill Lynch, Credit Suisse ва JP Morgan банклари ҳамкорлигида татбиқ этила бошланди. Мазкур тажрибада Сингапур фонд биржаси ҳам қатнашмоқда.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди
22:31 / 28.04.2025