Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 76 та янги меҳмонхона қурилади
Туркия миллий иқтисодиёт вазирлиги 2017 йилнинг январь-апрель ойларида 76 та янги меҳмонхонани қуриш режасини маъқуллади, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.
Кўрсатилган даврда идора умумий қиймати икки миллиард турк лирасидан кўпроқ бўлган 128 лойиҳани амалга оширишни маъқуллади. Шу билан бирга, улардан 76 таси янги меҳмонхоналарни қуришни назарда тутади, қолганлари – меҳмонхоналар, туристик мажмуаларни таъмирлаш ва модернизация қилиш, талабалар ётоқхоналарини қуришга тегишли. Лойиҳаларни амалга ошириш Туркияда 4600 та иш ўрнини яратиш имконини беради.
Туркия миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан маъқулланган лойиҳаларнинг катта қисми Анталия вилоятида амалга оширилади.
Идора Анталияда тўққизта, Истанбулда – еттита, Мугла, Бурса ва Измирда – бештадан янги меҳмонхонани қуришни маъқуллаган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025