Жаҳон | 09:34 / 13.06.2017
7978
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла пойтахтида Олий суд биносига ўт қўйилди (фото, видео)

Фото: Twitter.com/@teleSURvzla

Венесуэла пойтахти Каракасда норозилик намойиши қатнашчилари Олий суд биносига ўт қўйишди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлардан кўриш мумкинки, бинонинг биринчи қавати олов домида қолган, қуюқ қора тутун эса бутун иншоотни ўраб олган.

Шунингдек, суд биноси жойлашган Чакао туманида оммавий талончилик ҳолатлари қайд этилган.

Аввалроқ Венесуэла Олий суди мамлакат бош прокурори Луиза Ортега Диаснинг Венесуэла президенти Николас Мадуронинг конституцияни қайта ёзиш бўйича ҳаракатларига барҳам беришни сўраб қилган мурожаатини рад этганди.

 

Мавзуга оид