Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ биринчи марта Россия куни муносабати билан табрик йўлламади
АҚШ сўнгги 25 йилда илк маротаба Россия куни муносабати билан РФ элчихонасига табрик йўлламади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига дипломатик ваколатхона вакили Николай Лахонин маълум қилган.
«Биз Америка томони Россия куни муносабати билан табрикнома юбормаганини тасдиқлаймиз. Бунақас биринчи марта. Хулоса ўзингиздан», — деган Лахонин.
Бу баёнот Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсоннинг Америка-Россия муносабатлари хусусидаги фикрлари билан бир вақтда янгради. Тиллерсон икки давлат ўртасидаги муносабатлар энг қуйи даражада экани ва у пасайишда давом этаётганини айтганди.
12 июнь куни РФда Россия куни 15 маротаба нишонланди. Бундан аввал, 10 йил мобайнида Россия Федерацияси давлат мустақиллиги тўғрисидаги декларация қабул қилинган кун сифатида нишонланган.
Москва шаҳридаги байрам тадбирлари ва оммавий сайлларда 2,5 миллионга яқин киши қатнашди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025