Британиялик амалдорлар лифтда Gangnam Style'га рақс тушишди (видео)
Ижтимоий тармоқларда лейборчи ва Британия парламенти аъзоси Эд Боллз ва Атроф-муҳит муҳофазаси вазири Майкл Гоувнинг лифтда Gangnam Style'га рақс тушаётган видеоси тарқалди. Видео юқори лавозимдаги амалдорларни бундай вазиятда кўришга ўрганмаган фойдаланувчилар томонидан турлича баҳоланди.
"Гоувнинг хореография сабоқларини бериши камида ғалати", деб ҳисоблашмоқда Metro журналистлари.
Кейинчалик маълум бўлишича, британиялик амалдорлар бекорга лифтда рақсга тушишмаган. Бу эпизод The Channel 4'даги кўрсатувлардан бирида намойиш этилади. Кўрсатув 2016 йилда ўлдирилган Лейборчилар партияси аъзоси Ҳелен Жо Кокс хотирасига бағишланади.
Марҳуманинг қариндошлари одамларни жипслаштириш мақсадида унинг шарафига байрам уюштиришга қарор қилишган. Шу боис Кокснинг хотирасига бағишланган кўрсатув ҳажвий йўналишда бўлади, дейилади The Telegraph'да.
Мавзуга оид
10:30
Ўзбекистон ва Британия бўлажак дипломатларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин
22:48 / 18.09.2024
Британияда капалаклар камайиб кетаётгани туфайли «фавқулодда ҳолат» эълон қилинди
13:12 / 18.09.2024
Буюк Британияда қироллик фермаси учун чўпон қидирилмоқда
13:20 / 16.09.2024