Жаҳон | 08:42 / 16.06.2017
11992
1 дақиқада ўқилади
Видео: Лондондаги “Гренфелл тауэр”нинг ёнғиндан кейинги аҳволи
Интернетда Лондон ғарбидаги 24 қаватли турар жой биносида рўй берган ёнғиндан сўнг бино ичи тасвирга олинган видео тарқалди. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабар берган.
Нашр маълумотига кўра, видео муаллифи 42 ёшли рассом Ҳасан Каиссидир. У ёниб кетган бинога яқин ерда яшайди ва ўтган чоршанба куни қутқарувчиларга фожиа жойидаги ишларда ёрдам берди.
Ролик муаллифи бинонинг ўт ўчириш машиналари сабаб сувга тўлган биринчи қаватларни тасвирга олган. Видеода куйган деворлар ва нарсаларни кўриш мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин сабаб 17 киши ҳалок бўлди, 41 инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Айни дамда ёнғинга нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.