Спорт | 09:54 / 17.06.2017
11602
2 дақиқада ўқилади

"Бунёдкор" "Қўқон-1912"нинг 11та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Ўзбекистон Олий лигасининг 13-тур беллашувлари ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги учрашувида "Бунёдкор" ўз уйида "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. 

6-дақиқада Достон Ҳамдамов мезбонларни ҳисобида олдинга олиб чиққан бўлса, 21-дақиқада Носир Отақўзиев орадаги фарқни йўққа чиқарди. Мезбонларга 3 очко келтирган гол ҳам Достон Ҳамдамов томонидан 60-дақиқада киритилди. 

Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари "Қўқон-1912"нинг чемпионат доирасида давом этган 11та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. 

Ушбу турдан сўнг "Бунёдкор" 12-ўринга кўтарилиб олган бўлса, "Қўқон-1912" 3 -ўринни сақлаб қолган. 

Олий лига-2017, 13-тур
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” 2:1 (1:1)
Голлар: 
Достонбек Ҳамдамов 6 (1:0), Носирбек Отақўзиев 21 (1:1), Достонбек Ҳамдамов 63 (2:1)
Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 51, Фарруҳ Икромов 70 – Андрей Сидоров 85, Мурод Холмуҳаммедов 86

Мавзуга оид