Илон Маск Марсни забт этиш бўйича режасини маълум қилди
SpaceX раҳбари Марсни забт этиш бўйича ўз қарашларини билдирган ва инсоният келажакда Қизил сайёрада колониялар қуриш учун қўйиши керак бўлган қадамлар намойиш қилинган мақолани чоп этди.
Унинг фикрича, одамлар эртами-кечми барибир бошқа сайёрага кўчиб ўтишларига тўғри келади, чунки Ерда инсониятга муқаррар йўқ бўлиб кетиш хавф солмоқда. Шу сабабли коинотга чиқиш ва Марсдаги ҳаётга олдиндан тайёрланиб бориш зарур.
Маск ўз мақоласида SpaceX 2 йилдан кейин Марсга Dragon 2 кемасини юбормоқчи эканлигини маълум қилган. 2020 йилгача Марсга яна битта миссия бошланади, яна бир неча йилдан кейин эса Қизил сайёрага илк бошқарилувчи парвоз йўлга қўйилади.
Маскнинг тушунтиришича, Марс ва Ер ўртасида кўплаб умумий жиҳатлар бор. Марс қачонлардир сайёрамизга жуда ўхшаш бўлган, бироқ Марсга кўчишдан олдин кўплаб масалаларни ҳал қилиб олиш лозим. Ҳозирданоқ, мисол учун, коинот парвозлари нархини 200 минг долларгача тушириш ҳақида ўйлаб кўриш лозим, бу эса ушбу парвозларни одамлар учун ҳамёнбопроқ қилади. Маскнинг сўзларига кўра, компания коинот парвозлари учун кўп марталик транспорт яратиш имкониятини ўрганган ҳолда бу йўналишда ишлар олиб бормоқда.
Транспорт билан боғлиқ муаммодан ташқари, инсоннинг коинотда узоқ вақт бўлиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш талаб этилади. Мисол учун, ҳозирча коинот нурланишининг инсонга салбий таъсирини қандай қилиб камайтириш мумкинлиги масаласи мавҳум бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
10:30 / 09.10.2024
Хитойлик олимлар Марс атмосферасидан энергия ишлаб чиқарадиган батареяни яратди
22:47 / 25.09.2024