Light | 09:40 / 17.06.2017
9206
1 дақиқада ўқилади

Машҳур олимпия чемпиони оқ акула билан мусобақага киришади

Фото: AP

Олимпия ўйинларида 23 марта ғалаба қозонган америкалик сузиш устаси Майкл Фелпс оқ акула билан сузиш борасида беллашмоқчи. Бу ҳақда Vice Sports хабар берди.

Унга кўра, баҳс 23 июлга режалаштирилган. Тадбир ташкилотчиси ҳисобланган Discovery телеканали бу ўзига хос мусобақа қаерда бўлиб ўтишига ойдинлик киритмади.

Нашрнинг таъкидлашича, акула соатига 40 километр тезликка чиқиши мумкин бўлса, америкалик машҳур спортчи соатига фақатгина 10 километр тезликни қайд эта олади. Таъкидланишича, инсон ва йиртқич ўртасидаги баҳс шакли номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Фелпс Олимпия ўйинлари тарихидаги энг кўп совринни ютиб олган спортчи саналади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид