Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида замонавий истироҳат боғлари барпо этилмоқда
Самарқанд шаҳрида аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун янги истироҳат боғлари барпо этилади ва мавжудларида катта реконструкция ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокими В.Раҳимов 16 июнь куни журналистлар билан ўтказган матбуот анжумани мобайнида маълум қилди.
Qorako‘l Story Engineering масъулияти чекланган жамияти Чўпонота маскани ҳудудида қадимда Амир Темурнинг машҳур ва баҳаво боғлари бўлган ҳудудда 3 гектарлик истироҳат боғи барпо этадиган бўлди. Бу борада тегишли қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошлаб юборилган.
«Сўғдиёна» истроҳат боғининг мавжуд аттракционларини янги, замонавий аттракционларга алмаштириш, истироҳат боғидаги сув ҳавзасини замонавий «Аквапарк»ка айлантириш бўйича таклифлар тайёрланган.
Ташаббускор Dobusia МЧЖ Ташқи иқтисодий фаолият «Миллий банки» билан тармоқ жадвалини ишлаб чиққан. Унга асосан, лойиҳанинг дастлабки қиймати 3,07 млн. доллар, шу жумладан, банк кредити 2,3 млн. доллар ва ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобидан 770 минг доллар сарфланиши кутилмоқда. Замонавий сув аттракционлари Хитойдан келтирилади.
Айни пайтда «Сўғдиёна» истироҳат боғи ҳудудида қурилиш ишлари бошлаб юборилган. 2018 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб янги аттракционларни фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025