Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биогаз қурилмаларини жорий этиш бўйича дастур қабул қилинди
Ўзбекистонда 2020 йилгача 726 та йирик чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Мамлакат ҳукумати “2017-2019 йилларда республикада биогаз қурилмаларини ишлаб чиқариш ва жорий этишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда 726 та йирик чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари ўрнатилади.
Дастурга кўра, 2017 йилда 75 та йирик чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари ўрнатилса, 2018 йилда – 291 ва 2019 йилда – 360 хўжаликда жорий этиш режалаштирилган.
Қарорда айтилишича, мамлакатдаги 8 та маҳаллий корхонада биогаз қурилмалари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бошланган.
Ҳужжатда таъкидланишича, “Ўзбекнефтегаз” МХК, “Агробанк” АТБ ва Poly International Holding замонавий биогаз қурилмаларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Унинг қиймати 10 млн. долларга тенг.
Ҳозирда Ўзбекистонда 45 та чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари жорий этилган. Уларнинг умумий йиллик қуввати 1,1 млн. кубометр биогазни ташкил этади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025