АҚШда суд биносидаги отишма оқибатида полициячилар жароҳат олди

Фото: foxnews.com
АҚШнинг Теннесси штатидаги суд биносида юз берган отишма оқибатида шерифнинг икки ўринбосари жароҳат олди, деб хабар бермоқда AP ахборот агентлиги.
Коффи округи шерифи вакили Лаки Ноттнинг айтишича, суд биносига етказилган маҳбус полициячиларнинг биридан тўппончани тортиб олиб, уларга қарата ўқ уза бошлаган. Шериф ўринбосарларидан бири қорин соҳасидан, бошқаси эса қўлидан яраланган. Айни вақтда жароҳатланган полициячилар шифохонада қолмоқдалар.
Ноттнинг қўшимча қилишича, маҳбус отишма содир этгандан кейин суд биносидан қочиб чиқаётганда, тахмин қилинишича, ўзига ўқотар жароҳат етказган.
Мавзуга оид

21:11
Трамп Европадан молиявий репарация талаб қилди

20:44
Кремль нефть бозоридаги «ўта нотинч» вазиятдан хавотир билдирди

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

22:38 / 05.04.2025